@advokat_abdullayev
Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун: +998900184808
О канале Advokat Abdullayev | Rasmiy
Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун: +998900184808
AI-обзор
Обновлено 17.07.2026Канал "Advokat Abdullayev | Rasmiy" ведёт блог адвоката Абдумалика Абдуллаева, специализирующегося на уголовном праве и судебных процессах. В публикациях обсуждаются актуальные юридические вопросы, разбираются конкретные судебные дела и даются комментарии по новостям правовой сферы.
Описание сформировано MaxBook AI на основе последних публикаций канала.
Основные метрики
Рост подписчиков
Вовлечённость
Здоровье аудитории
Часовая активность
МСККогда канал публикует — распределение постов по часам суток.
Последние публикации канала «Advokat Abdullayev | Rasmiy»
- 592 просмотров, 23 реакций, 17 июл. 2026 г.
231-модда: судьяни ҳимоя қиладими ёки қўрқитадими? Тўғриси, Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси Муҳтарама Турғунова ва бошқа судьяларга нисбатан юритилаётган жиноят иши ҳужжатлари билан танишар эканмиз, Жиноят кодексининг 231-моддаси - адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун судьяларни жиноий жавобгарликка тортиш амалиётини ҳам жиддий ўрганишга тўғри келмоқда. Сўнгги кунларда бизга мазкур модда асосида жиноий жавобгарликка тортилган судьяларга оид суд қарорлари бирин-кетин тақдим этилмоқда. Уларни ўрганиш эса бир жиддий саволни ўртага қўймоқда: Жиноят кодексининг…
Открыть пост в MAX - 199 просмотров, 17 июл. 2026 г.
Қонунни ёдлаганлар керакми ёки қонунни тушунадиганлар? Бугун олий таълим муассасаларига қабул учун ўтказилаётган тест синовларида давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан берилган саволлар билан танишиб чиқдик. Ростини айтсак, кўрганларимиз бизни ўйлантирди. Саволларнинг деярли барчаси абитурентнинг ҳуқуқий тафаккурини эмас, хотирасини синашга қаратилгандек. Биз эътирозларимизни тегишли тартибда ҳам баён қилдик. Энди эса бир саволга жавоб кутамиз. Қабул тизими абитурентдан "Нимани ёд олдинг?" деб сўрайдими ёки "Қандай фикрлайсан?" дебми? Эртанги ҳуқуқшуноснинг сифати айнан шу саволга бериладиган…
Открыть пост в MAX - 4.8K просмотров, 71 реакций, 15 июл. 2026 г.
Собиқ ҳокимнинг ҳимоячисига босимми? Лицензияни тўхтатишга уриниш саволлар уйғотмоқда Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаевга нисбатан юритилаётган жиноят ишида дастлабки тергов бошланган кундан буён ҳимоячи сифатида иштирок этиб келаётган адвокатлардан бири - Фарҳод Абдурахмоновнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясини тўхтатишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Бунга асос сифатида Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси Мохидил Ғаниевна Маматбаеванинг бошқа жиноят иши бўйича чиқарган хусусий ажрими кўрсатилмоқда. Бироқ мазкур…
Открыть пост в MAX - 5.5K просмотров, 106 реакций, 15 июл. 2026 г.
Судья ҳақида энг кўп нарсани айнан рақамлар айтади 2025 йил 25 декабрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Турғунова Муҳтарама Маҳамадалиевна судьялик лавозимидан озод қилиниб, унинг судьялик ваколати тугатилди. Маълумки, унинг судьялик ваколати тугатилиши фуқаро Акмал Шукуровга нисбатан кўрилган жиноят иши бўйича қабул қилинган суд қарори билан боғлиқ. Ушбу ишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, қабул қилинган ҳукмнинг қонунийлиги ва судьяга нисбатан жиноий таъқибнинг асослари ҳақида кейинги таҳлилда батафсил тўхталамиз. Муҳтарама Турғунова ҳуқуқ тизимида қарийб 25 йил меҳнат қилди.…
Открыть пост в MAX - 8.8K просмотров, 111 реакций, 10 июл. 2026 г.
Муносабат: Жавоб бериш бошқа. Саволга жавоб бериш бошқа. Судьялар олий кенгашининг расмий муносабатини диққат билан ўқиб чиқдик. Аввало, муносабат билдирилганини ижобий қабул қиламиз. Лекин бизнингча, бу ерда ёндашув бироз бошқа томонга бурилиб кетибди. Бир мисол. Тасаввур қилинг, суд ҳукм чиқарди. Журналист сўради: - Нега айнан шундай ҳукм чиқарилди? Суд жавоб берди: - Ҳукм чиқариш ваколатимиз қонунда белгиланган. Бу жавоб нотўғрими? Йўқ. Лекин саволга жавобми? Яна ҳам йўқ. Чунки савол ваколат ҳақида эмасди. Савол қарорнинг асоси ҳақида эди. 👉 Батафсил @Advokat_Abdullayev
Открыть пост в MAX - 9.0K просмотров, 38 реакций, 10 июл. 2026 г.
Суд ажрими хат билан тўхтатилиши мумкинми? Бизга шундай ҳуқуқий савол берилди: суднинг қонуний ажрими оддий хизмат хати билан тўхтатилиши мумкинми? Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиққанимиздан кейин жавобимиз битта: йўқ, бундай амалиёт жиддий ҳуқуқий саволларни келтириб чиқаради. Жорий йилнинг 30 июн куни Қарши шаҳар судининг судьяси Шахрух Файзиев раислигида суд ҳайъати судланувчининг соғлиғига оид комиссиявий суд-тиббий экспертизаси хулосасига таяниб, уни бошқа тергов ҳибсхонасига этап қилиш ҳамда суд мажлисларида кардиолог иштирокини таъминлаш ҳақида ажрим чиқарган . Бироқ орадан бир…
Открыть пост в MAX - 6.5K просмотров, 33 реакций, 10 июл. 2026 г.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Очиқлик даражаси умумий (аниқроғи ғаразли) фикрлар билан эмас, ҳуқуқий мезонлар билан белгиланади Бугун баъзи бир ижтимоий тармоқларда (“Bahodir Ahmedov”, “Advokat Abdullayev”) Судьялар олий кенгашининг Расмий телеграм каналида эълон қилинган Кенгашнинг судьялик лавозимларига номзодларни тайинлаш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётганлиги тўғрисидаги ахборотга муносабат билдирилиб, бу жараённинг очиқ эмаслиги даъво қилинди. Батафсил Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Открыть пост в MAX - 7.8K просмотров, 33 реакций, 10 июл. 2026 г.
Бир хат билан фуқаронинг мулкига чеклов қўйиш мумкинми? " Терговчининг мана бу хатини кўриб беринг. Шу хатнинг ўзи билан Кадастр хонадоннинг олди-сотдисига чеклов қўйиши мумкинми?" деган савол бериб, хатни тақдим этишди. Ҳужжатни ўқиб чиқдик. Тарқатилган тармоқда жавоб берилибди, қўшимча қилсак. Ростини айтсак, бир савол туғилди. Аввало, бир муҳим масалага аниқлик киритайлик. Кўпчилик "хатлаш" билан "тақиқ" ни бир хил тушунча деб ўйлайди. Аслида эса улар бошқа-бошқа ҳуқуқий институтлар. Мол-мулкни хатлаш - Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган процессуал чора бўлиб, унинг мақсади…
Открыть пост в MAX - 6.2K просмотров, 48 реакций, 10 июл. 2026 г.
Жамоатчиликка йиғилиш эмас, қарор керак Судьялар олий кенгаши хабар қилди: "Айни пайтда судьялик лавозимларига номзодларни тайинлаш бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда...». Ўқиб, битта нарса хаёлимизга келди. Тасаввур қилинг, шифокор беморнинг яқинларига чиқиб: - "Ҳозир операция кетяпти. Кейинроқ айтамиз", деди. Орадан бир неча соат ўтди. Яна чиқиб: - "Операция тугади", деди. Хўш... Беморнинг аҳволи қандай? Операция муваффақиятли ўтдими? Нима қарор қилинди? Шу саволларга жавоб бўлмаса, аввалги икки хабарнинг инсонларга нима фойдаси бор? Судьялар олий кенгашининг бу ахбороти ҳам худди…
Открыть пост в MAX - 7.8K просмотров, 134 реакций, 09 июл. 2026 г.
Ҳуқуқшуноснинг энг катта қуроли жавоб эмас, савол Бир куни бир профессор талабалардан шундай сўради: — Нима учун ҳуқуқ факультетида ўқийсизлар? Биринчи талаба: — Судья бўлиш учун. Иккинчиси: — Прокурор бўлиш учун. Учинчиси: — Адвокат бўлиш учун. Профессор кулиб жавоб берди: — Йўқ. Бу ерда сизларга фақат касб ўргатишмайди. Бу ерда сизларга фикрлашни ўргатишади. Шу кундан бошлаб талабалар бир ҳақиқатни англашди. Ҳуқуқшунос билан оддий инсоннинг фарқи қонунларни ёд билишида эмас. Фарқи шуки, тўғри саволни қўя олишида. Чунки нотўғри саволдан тўғри жавоб чиқмайди. @Advokat_Abdullayev
Открыть пост в MAX - 7.6K просмотров, 57 реакций, 08 июл. 2026 г.
Р а с м и й б а ё н о т Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларидаги ушбу ахборотда баён қилинган ҳолатлар Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади. Сайт I Telegram I Facebook
Открыть пост в MAX - 8.4K просмотров, 105 реакций, 08 июл. 2026 г.
Суд мажлисида аудиоёзувдан ким қўрқади? Амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига кўра, суд мажлисида аудио, видео ёки фотоёзувга олиш фақат раислик қилувчи судьянинг рухсати билан амалга оширилади. Лекин бу нормани шундай тушуниш тўғрими? судья рухсат бермаса, суд жараёни қандай ўтганини холис қайд этиш имконияти ҳам йўқоладими? Амалиётимизда деярли ҳар бир жиноят иши бўйича суд мажлиси баённомаси билан танишамиз ва аксарият ҳолларда унга мулоҳаза тақдим этамиз. Сабаби, ҳозиргача ЖПК талабларига тўлиқ риоя қилинган суд мажлиси баённомасига деярли дуч келмадик. Ҳолбуки, қонун…
Открыть пост в MAX - 8.8K просмотров, 136 реакций, 08 июл. 2026 г.
Бир жиноят иши, учта баҳсли ҳолат: аудиоёзув, баённома ва адвокат телефони. Ихтиёримизга Тошкент шаҳар судида кўрилган 1-1009-2504/500-сонли жиноят иши (ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми) бўйича суд қарорлари, суд мажлисларининг аудиоёзувлари ҳамда адвокатлар А. Зарипов ва О. Худойбердиев томонидан Тошкент шаҳар суди раиси номига юборилган, аммо ҳозирга қадар жавоб берилмаган шикоятлар келиб тушди. Ушбу материалларни ҳуқуқий таҳлил қилиш жараёнида бир қатор жиддий процессуал саволлар юзага келди. Аввало, жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судья Фарруҳ Эргашев…
Открыть пост в MAX - 10.0K просмотров, 146 реакций, 07 июл. 2026 г.
51 нафар адвокатни нима бирлаштирди? Ҳимоямиз остидаги, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати собиқ судьяси Муҳтарама Тургунова ҳамда бошқа судьяларга оид бўлган жиноят иши биринчи инстанцияда Олий суднинг ўзида эмас, балки Тошкент вилояти судида кўриладиган бўлди. Бу қарор юзасидан биз ўз ҳуқуқий позициямизни аввал ҳам билдирганмиз . Фикримиз ҳануз ўзгаргани йўқ. Лекин бу ишда яна бир жиҳат борки, у бизни ўйлантирди. Судьяларни ҳимоя қилиш учун 51 нафар адвокат бирлашди. Бу оддий ҳолат эмас. Адвокатлар ҳеч қачон шунчаки бирлашмайди. Назаримизда, бу ушбу судьяларнинг…
Открыть пост в MAX - 8.6K просмотров, 40 реакций, 07 июл. 2026 г.
Ҳимоя фикри: қонунчиликдаги янги ёндашув Жиноят-процессуал қонунчилигига киритилаётган муҳим ўзгаришлардан бирига кўра , жиноят иши судга энди нафақат айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси, балки "ҳимоя фикри" билан ҳам бирга юборилиши назарда тутилмоқда. Лойиҳага мувофиқ, дастлабки тергов ёки суриштирув якунланганидан кейин ҳимоячига 5 сутка ичида "ҳимоя фикри"ни тақдим этиш ҳуқуқи берилади. Эътиборли жиҳати шундаки, қонун лойиҳасида бу мажбурият эмас, айнан ҳуқуқ сифатида белгиланмоқда. Бу, назаримизда, тўғри ёндашув. Чунки ҳар бир жиноят ишининг ўзига хос хусусияти мавжуд. Айрим…
Открыть пост в MAX
Качество и доверие
Эвристические сигналы качества по публичным метрикам (охват, реакции, динамика подписчиков). Это не доказанный фрод и не приговор — лишь поводы присмотреться к каналу.
Реклама и монетизация
Средние показатели последних публикаций. Тип определён по тексту поста — оценочно.
Цитирование
Сколько раз канал упомянут и репостнут в постах других каналов.