@advokatliksavoljavoblar
Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot
О канале Advokat G’aniyev
Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot
AI-обзор
Обновлено 18.07.2026Канал "Advokat G’aniyev" публикует аналитические материалы, ответы на юридические вопросы и комментарии по актуальным правовым вопросам. Содержание канала ориентировано на тех, кто интересуется узбекским законодательством и судебной практикой.
Описание сформировано MaxBook AI на основе последних публикаций канала.
Основные метрики
Рост подписчиков
Вовлечённость
Здоровье аудитории
Часовая активность
МСККогда канал публикует — распределение постов по часам суток.
Последние публикации канала «Advokat G’aniyev»
- 578 просмотров, 4 реакций, 17 июл. 2026 г.
➖ 2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда автомобил ва кўчмас мулк эгалари ўз мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov портали орқали тақиқ ўрнатиши мумкин бўлади; ➖ Кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда, яъни фуқаро мурожаатисиз ҳам ечиш йўлга қўйилади; ➖ Жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда тегишли электрон шаклдаги ҳужжатларга фуқароларнинг қўшимча аризаларисиз ўзгартириш киритилади. Яъни фуқаро идорама-идора юриб, ҳужжатларини янгилаб…
Открыть пост в MAX - 381 просмотров, 5 реакций, 15 июл. 2026 г.
Судья ҳақида энг кўп нарсани айнан рақамлар айтади 2025 йил 25 декабрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Турғунова Муҳтарама Маҳамадалиевна судьялик лавозимидан озод қилиниб, унинг судьялик ваколати тугатилди. Маълумки, унинг судьялик ваколати тугатилиши фуқаро Акмал Шукуровга нисбатан кўрилган жиноят иши бўйича қабул қилинган суд қарори билан боғлиқ. Ушбу ишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, қабул қилинган ҳукмнинг қонунийлиги ва судьяга нисбатан жиноий таъқибнинг асослари ҳақида кейинги таҳлилда батафсил тўхталамиз. Муҳтарама Турғунова ҳуқуқ тизимида қарийб 25 йил меҳнат қилди.…
Открыть пост в MAX - 819 просмотров, 12 реакций, 10 июл. 2026 г.
Нақдсиз тўлов бўйича “заправка”га нисбатан қўзғатилган даъво ишини кўриб чиқиш 2026 йил 17 июль кунига тайинланган Хабарингиз бор, Р.Кушербаевнинг нақдсиз тўлов бўйича бензин қуйиш шаҳобчасига нисбатан мажбурият юклаш ҳақидаги даъво аризаси ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 2026 йил 3 июнь кунги ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад этилган эди. Мана бу постимизда суд нима учун айнан шундай қарорга келганлиги ҳақида тўхталиб ўтгандик. Ҳозирда ушбу иш бўйича тарафлар томонидан (масалан, собиқ депутат Р.Кушербаев томонидан) апелляция тартибида шикоят берилган кўринади, чунки ишни…
Открыть пост в MAX - 4.4K просмотров, 11 реакций, 10 июл. 2026 г.
Вақт ва ҳудуд танламас "ҳуқуқий саёҳат": 5-1501-2303/499 сонли маъмурий ишнинг чексиз занжири Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, лекин бу — ҳақиқат. Мижозим Х.Т. 2021 йил 22 октябрь куни электрон онлайн-аукцион орқали Фарғона вилояти, Қува туманида жойлашган, “Пилла” МЧЖга тегишли кўчмас мулкни 369,6 млн. сўмга сотиб олди. Сотиб олдию... ғалванинг уясига ўралашиб қолди. Гап шундаки, “Пилла” МЧЖ давлат ижрочисининг ушбу мулкни аукционга чиқариш бўйича хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраб судга арз қилган. Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 14 сентябрь кунги ҳал қилув қарори…
Открыть пост в MAX - 907 просмотров, 9 реакций, 07 июл. 2026 г.
51 нафар адвокатни нима бирлаштирди? Ҳимоямиз остидаги, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати собиқ судьяси Муҳтарама Тургунова ҳамда бошқа судьяларга оид бўлган жиноят иши биринчи инстанцияда Олий суднинг ўзида эмас, балки Тошкент вилояти судида кўриладиган бўлди. Бу қарор юзасидан биз ўз ҳуқуқий позициямизни аввал ҳам билдирганмиз . Фикримиз ҳануз ўзгаргани йўқ. Лекин бу ишда яна бир жиҳат борки, у бизни ўйлантирди. Судьяларни ҳимоя қилиш учун 51 нафар адвокат бирлашди. Бу оддий ҳолат эмас. Адвокатлар ҳеч қачон шунчаки бирлашмайди. Назаримизда, бу ушбу судьяларнинг…
Открыть пост в MAX - 1.8K просмотров, 25 реакций, 07 июл. 2026 г.
Адвокатлар бирдамлиги: Камдан-кам кузатиладиган касбий ҳамжиҳатлик Тошкент шаҳар судининг 4 нафар собиқ судьялари устидан Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида 2026 йил 9 июль кунидан бошланаётган суд жараёни нафақат айблов мазмуни, балки ўзбек адвокатураси тарихида камдан-кам кузатиладиган улкан бирдамлик феномени билан ҳам диққатни тортмоқда. 4 нафар судланувчини ҳимоя қилиш учун 50га яқин адвокатларнинг кўнгилли равишда ордер расмийлаштиргани — шунчаки оддий ҳуқуқий ёрдам эмас. Бу — юртимизда адвокатлар мақоми ва касбий ҳамжиҳатлиги янги босқичга чиққанининг яққол…
Открыть пост в MAX - 986 просмотров, 10 реакций, 07 июл. 2026 г.
Қозоғистонда кучга кирган конституциявий ўзгаришлар Қасим-Жомарт Тўқаевга президент сайловида яна иштирок этиш имкон беради. Бу ҳақда Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевнинг мурожаатига кўра расмий шарҳ берди . Унга кўра, янги конституцияда кўзда тутилган чекловлар фақатгина ушбу ҳужжат асосида сайланган шахсларга қўлланилади. Демак, Қасим-Жомарт Тўқаев эски конституция асосида сайлангани учун унинг муддати ҳам “ноллашади”.
Открыть пост в MAX - 1.2K просмотров, 11 реакций, 07 июл. 2026 г.
Олий суд раисининг навбатдаги қабули қачон ўтказилади? Яқинда ижтимоий тармоқларда Олий суд раиси Р.Махмудова томонидан 2026 йил 1 июль куни жиноят судловига оид мурожаатлар бўйича фуқаролар ва адвокатлар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилгани ҳақида хабарларни ўқиб қолдик. Бу каби очиқ мулоқотлар фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончини орттиришда жуда муҳим, албатта. Бироқ, адолат излаб навбат кутаётганлар ҳам талайгина. Масалан, ўзим 1-1004-2504/93-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган қуйи суд ҳужжатларидан ҳамда Олий суд раисининг 1-ўринбосари томонидан берилган жавоб хатидан…
Открыть пост в MAX - 1.3K просмотров, 3 реакций, 02 июл. 2026 г.
" 2026 йил 3 июль куни соат 10.00 да Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади". Мажлисда Олий суд Пленумининг ✅ “Судлар томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида", ✅ "Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан даъвони таъминлаш (дастлабки ҳимоя) чораларини кўришнинг айрим масалалари тўғрисида", ✅ “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қарорлари лойиҳалари кўриб…
Открыть пост в MAX - 2.0K просмотров, 13 реакций, 02 июл. 2026 г.
18 турдаги жиноятлар коррупцияга оид деб топилди 2026 йил 22 июнь кунги қонун билан ЖКнинг 8-бўлимига янги “Коррупцияга оид жиноятлар” атамаси киритилиб, ҳуқуқий маъносига тушунча берилди. Унга кўра қуйидагилар коррупцияга оид жиноятлар ҳисобланади: ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «д» бандида ( мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата орқали талон-торож қилиш ); ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «г» бандида ( хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик ); ЖКнинг 192-9(прим9)-моддасида ( тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ); ЖКнинг 192-10(прим10)-моддасида (…
Открыть пост в MAX - 1.4K просмотров, 12 реакций, 30 июн. 2026 г.
Зарарни қопламаган “фирибгарлар”, “талон-торожчилар”га “УДО” ва “замена” қўлланилмайдиган бўлди 2026 йил 22 июнь кунги қонун билан ЖКнинг 73-моддаси 4-қисмига янги “в-1(прим)" банд киритилди. Унга кўра, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож…
Открыть пост в MAX - 1.4K просмотров, 1 реакций, 29 июн. 2026 г.
Профилактика инспекторлари, йўл-патруль, патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари ягона тизимга бирлаштирилади ➖ Ўзбекистонда профилактика инспекторлари, йўл-патруль, патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари фаолиятини ўзаро уйғунлаштириш, уларнинг аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан манзилли ишлаш борасидаги вазифаларини ягона тизимга бирлаштириш назарда тутилмоқда. Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда айрим функция ва ваколатларни патруль-пост ҳамда қўриқлаш хизматларига, жамоат тартибини сақлашдаги баъзи…
Открыть пост в MAX - 1.8K просмотров, 27 реакций, 25 июн. 2026 г.
Олий суд судьяси Аброрхон Акрамов раислигидаги ҳайъатдан одилона қарор Жуда кўп миқдорда фирибгарликни содир қилмаган шахсни тергов органи ва қуйи судлар асоссиз айблаган экан. Энг юқори суд эса уни оқлаб, ҳуқуқларини тиклабди. @u_generalissimus
Открыть пост в MAX - 1.8K просмотров, 9 реакций, 25 июн. 2026 г.
Энди наркожиноятчилар ҳам жазони тўлиқ ўтайдилар... 2026 йил 11 июнь кунги қонун билан ЖКга, ЖПКга ва МЖтКга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлганлиги учун жавобгарликни белгиловчи нормаларни тизимлаштириш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганидан хабарингиз бор. Ушбу қонун билан ЖК 73-моддаси 4-қисми “г” банди мазмунан тўлдирилиб: “гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда…
Открыть пост в MAX - 1.7K просмотров, 8 реакций, 25 июн. 2026 г.
206 (220) млн. сўм ва ундан ортиқ миқдорда пора олганлар (берганлар, воситачилик қилганлар) жазони “звонок” ўтайдилар... 2026 йил 22 июнь кунги қонун билан ЖК 73-моддаси 4-қисми “г” банди мазмунан тўлдирилиб, “такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд жуда кўп миқдорда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилганлик” учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмаслиги белгиланди. Бу дегани - мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 74-моддаси, яъни жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш ҳам қўлланилмайди. Демак,…
Открыть пост в MAX
Качество и доверие
Эвристические сигналы качества по публичным метрикам (охват, реакции, динамика подписчиков). Это не доказанный фрод и не приговор — лишь поводы присмотреться к каналу.
Реклама и монетизация
Средние показатели последних публикаций. Тип определён по тексту поста — оценочно.
Цитирование
Сколько раз канал упомянут и репостнут в постах других каналов.
Публикации
Дополнительно
Из 18 пойманных постов в диапазоне ID сообщений отсутствует 9. Пропуски — это удалённые посты ИЛИ медиа-альбомы и служебные сообщения (один альбом = несколько ID). Точную причину по одним ID определить нельзя.