@aziz_said_ijodi
Азиз Саид шеърларида намоён бўлган дунё сеҳрли ва рангин. Бу дунё рангларида ҳам олис афсонанинг шивири, ҳам бугунги куннинг шиддатли овози бор. Муҳокама гуруҳи: https://t.me/sharhlar_vm Мурожаат учун: @bro7s
О канале Азиз Саид
Азиз Саид шеърларида намоён бўлган дунё сеҳрли ва рангин. Бу дунё рангларида ҳам олис афсонанинг шивири, ҳам бугунги куннинг шиддатли овози бор. Муҳокама гуруҳи: https://t.me/sharhlar_vm Мурожаат учун: @bro7s
AI-обзор
Обновлено 19.07.2026Канал "Азиз Саид" посвящен творчеству узбекского поэта Азиза Саида. В нем публикуются его стихи, а также информация о его жизни и творчестве. Канал будет интересен поклонникам поэзии и всем, кто интересуется культурой Узбекистана.
Описание сформировано MaxBook AI на основе последних публикаций канала.
Основные метрики
Вовлечённость
Здоровье аудитории
Часовая активность
МСККогда канал публикует — распределение постов по часам суток.
Последние публикации канала «Азиз Саид»
- 267 просмотров, 9 реакций, 20 июл. 2026 г.
"Tasavvur charxpalak kosalariga Yodingni quyarkan, umrimni sog‘ib". Aziz Said sheʼri Muhayyo Rustam qizi o‘qidi O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
Открыть пост в MAX - 248 просмотров, 22 реакций, 17 июл. 2026 г.
🤩 🤩 🤩 🤩 Мен сизни севаман, шамоллар, Бойчечак исини пуфланг кўзимга. Титраган пардани кўтариб қўйинг, Юрагим кўкариб етсин бўғзимга. Мен сизни севаман, юлдузлар, Ҳасрат чангларини ютинг юзимдан. Ойнинг нурларидан ичиринг қизга, Ҳеч кета олмасин сархуш тушимдан. Мен сизни севаман, балиқлар, Тангалар тўшангиз денгиз тагига. Ҳилпираб чўкканда оппоқ булутлар, Исмини ёзинглар сувнинг баргига. Мен сени севаман, эй қуёш, Киприкка боғлаб қўй сирдош шамолни. Юлдузга далда бер, куйлаб келтирсин Баҳорга алданган қизни — хаёлни... ➡️ Азиз САИД
Открыть пост в MAX - 690 просмотров, 17 реакций, 14 июл. 2026 г.
* * * жуда баланддан қулаб тушаяпман ўз ичимга бунча тез бунча чуқур тойиб кетдим чоғи сен ҳақингдаги тошга дўнган хаёлларимга арқон ташлаб овора бўлма ➡️ Азиз САИД
Открыть пост в MAX - 458 просмотров, 16 реакций, 12 июл. 2026 г.
Икром Отамурод дардли шоир эди, ҳиссиётли шоир эди, ғамгин шоир эди, меҳрли шоир эди, файласуф шоир эди, армони кўп шоир эди, дунё ва инсон норасолигига исёни баланд шоир эди! Икром ака ижодкор қавмини рўйи заминда покликни, ҳақиқатни, имонни, гўзалликни, меҳру садоқатни асраб қолувчи одамлар деб, акам деб, укам деб, опам деб, синглим деб биларди ва шу боис ўзи таниган танимаган бир шоир, бир ёзувчи дунёдан ўтса ўкраб йиғларди, кунлар мотамда юрарди... Икром аканинг иккита уйи бор эди, бири ўз уйи бўлса бири "Шарқ юлдузи" эди. Икром аканинг иккита умри бор эди бирини шеъриятга, бирини "Шарқ…
Открыть пост в MAX - 478 просмотров, 21 реакций, 12 июл. 2026 г.
Канглум, мендан бўлак киминг бор сенинг, канглум, сендан бошқа менинг кимим бор! Не десанг дегувчи — ёлғизим менинг, не айтсам айтгувчи — ўзинг хокисор… Канглум, мени тушингувчи ўзингсан фақат, канглум, фақат сени англаб етгувчи ўзим. Менинг вужудимда улғаяр тоқат, сенинг вужудингда ғунчалар тўзим… Канглум, ғамларимнинг ашклари — дарё, канглум, армонларинг қайғулари — тоғ. Канглум, сени қаърига тортар бу дарё. канглум, мени янчиб кетади бу тоғ… Даҳри дун дайрида чирпираган гард — канглум, бир кун кетармиз, чиқармай натоғ. Кимгадир қолдириб ғарибгина дард, кимгадир қолдириб ғарибгина доғ……
Открыть пост в MAX - 883 просмотров, 20 реакций, 09 июл. 2026 г.
* * * Неки тутсам қўлимда бир сароб бўлди, Неки десам ул сароб бир жавоб бўлди, Неки кўрсам кўзимга бир азоб бўлди, Эй Худоё, бу ўйиндан не нашъу намо бўлди? Дил берганим дили мандан қочаро, Қўл берганим тишлаб узиб отаро, Йўл берганим йўлда мени сотаро, Эй Худоё, бу ўйиндан не нашъу намо бўлди? Либос кийдим, таним урён қолаверди, Сукут қилдим, дилим бийрон қолаверди, Сенга юрдим, йўлим гирён қолаверди, Эй Худоё, бу ўйиндан не нашъу намо бўлди? ➡️ Азиз САИД
Открыть пост в MAX - 1.2K просмотров, 19 реакций, 06 июл. 2026 г.
⚫️ СЕНСИЗ Кунларни, тунларни қон каби кечиб Яшаяпман вақтга қасдма-қасд, сенга қасдма-қасд. Сўзларни, ёшларни заҳардай ютиб Яшаяпман ўтмишга қасдма-қасд, кечмишга қасдма-қасд. Энди тонглар отмоқда рангсиз, Мен учун фарқсиз. Энди юлдузлар мўлтирар исмсиз, Мен учун фарқсиз. Боқаман, юрагим — бетасвир сурат, Кўзларим куй эрур беоҳанг, бедард. Оёғим соғинмай қўйган йўлларни Алдайман юриб. Нигоҳим изламай қўйган кўзларни Алдайман кулиб. Мен нафас оламан, дарахтлар хўрсинар, Оғрийди ҳаво. Мен бедор ётаман, майсалар туш кўрар, Оғрийди хаёл. Фақат баҳор абадий гўдаклик бўйларин пуркаб Қуриган…
Открыть пост в MAX - 1.3K просмотров, 15 реакций, 02 июл. 2026 г.
Сўзсеварлар учун СЎЗ нинг қайноқ туҳфаси Севимли шоиримиз Эшқобил Шукур нинг 📖 «Мегаполисдан Ҳимолай чўққисигача» китобининг махсус театрлаштирилган тақдимотини сиз билан биргаликда томоша қиламиз, шу билан бирга шоирдан ўтли шеърлар тинглаймиз. Барчангизни кутамиз! 📅 Сана: 3 июл ✏️ Вақт: 18:00 🖌 Манзил: Ренессанс кино уйи 💵 Кириш мутлақо эркин Руҳингизни Ҳимолай чўққисига олиб чиқадиган кечада кўришгунча! @soz_loyihasi
Открыть пост в MAX - 1.2K просмотров, 22 реакций, 30 июн. 2026 г.
* * * Тонг чоғи майсалар шудрингла покланиб ибодатга эгилган маҳал, Денгиз тўлқинлари саловат айтиб ойга зар жойнамоз тўшаркан маҳтал, Мен Худодан кечирим сўраб кўзларингга сиғиндим фақат. Шом чоғи муаззин шамолнинг азонин тинглаб бошини саждага қўяркан қуёш, Дарахтлар қилмаган гуноҳларичун истиғфор айтаркан кўзларида ёш, Мен Худодан кечирим сўраб хаёлингга сиғиндим фақат. Тун чоғи Тасбеҳин санаркан мусаввир осмон Чизган суратларин ўчириб бир-бир, Адашган йўлларни кафтига йиғиб Дуога очаркан қўлларини ер, Мен Худодан кечирим сўраб Руҳимни руҳингга йўлладим фақат. Уйғоқмисан айт... ➡️ Азиз…
Открыть пост в MAX - 1.2K просмотров, 21 реакций, 26 июн. 2026 г.
ЁЗ ЭДИ Қуёш соз чаларди – гумбаз ноғора, Қадим деворларда соя сувора, Руҳ танга киролмай эди овора, Сен келдинг... Кўзларинг кўзимни эслайдими ҳеч. Юзингда баҳорий гулларнинг изи, Сочларинг безовта хаёлнинг сўзи, Елкангда қанотинг, осмоннинг қизи, Сен келдинг... Кўзларинг кўзимни эслайдими ҳеч. Бир ҳовуч нур эдинг, кўмилди олам, Тўхтади тақдирнинг қўлида қалам, Эшитиб минг йиллик фарёду нолам, Сен келдинг... Кўзларинг кўзимни эслайдими ҳеч. Худонинг йўлида исминг бор эди, Бу икки дунё ҳам кўзга тор эди, Саргардон танимдан жон безор эди, Сен келдинг... Кўзларинг кўзимни эслайдими ҳеч. ➡️ Азиз…
Открыть пост в MAX - 1.4K просмотров, 31 реакций, 23 июн. 2026 г.
Колумбиядан мағлубиятимизнинг асосий иккита сабаби бор: • Биринчиси, ЖЧга чиққанимизда бош мураббийликка номига маст бўлиб Каннаварони олиб келганимиз. Унинг услуби дунё тренерларига маълум, очиқ китоб. Олиб чиқдими, тажрибаси кам бўлса ҳам, футбол мураббийларига услуби номаълум Кападзега охиригача олиб боришга имкон бериш керак эди. Асосийси, Каннаваро пул учун ишлаяпти, Кападзе ор учун, номус учун, ғалаба учун, ватан учун, номи тарихда қолиши учун ишлар эди. Бу футболчилар руҳига таъсир қилар эди. • Иккинчи сабаб, Каннаваронинг ҳимоявий ўйин услубини танлагани. Ва максимум дурангни…
Открыть пост в MAX - 1.2K просмотров, 24 реакций, 22 июн. 2026 г.
* * * Нима қилай, қўлларим – гоҳида эшкагу, гоҳида лангар, гоҳида қучоғу, гоҳида ханжар – нима қилай, қўрқаман – гоҳо чўкишдану, гоҳо қулашдан, гоҳо севишдану, гоҳо ўлишдан. Нима қилай, ич ташим кўзгу – гоҳида холиқу, гоҳи халойиқ, гоҳ иблис мўралар, гоҳи малойик – нима қилай, билмам исмимни – гоҳида итоат, гоҳида нафрат, гоҳида ҳасрату, гоҳида ҳайрат. Нима қилай, руҳим девона – гоҳида фидоман, гоҳида жудо, гоҳида бегона, гоҳи кўр гадо – нима қилай, юрак чанқаган – гоҳ армон ҳалқобу, гоҳ алам сероб, гоҳ денгиз кўмилган, гоҳо сув сароб... Нима қилай, айт. ➡️ Азиз САИД
Открыть пост в MAX - 874 просмотров, 12 реакций, 20 июн. 2026 г.
Абдували Қутбиддин 🔴 1-қисм 🔴 2-қисм «Маҳалла» телеканалида эфирга узатилган кўрсатув (муаллиф: Шаҳриёр Шавкат, режиссёр: Фарида Зоҳидова). https://t.me/Aziz_Said_ijodi
Открыть пост в MAX - 984 просмотров, 15 реакций, 20 июн. 2026 г.
20 июн — ўзбек адабиётида ўзининг шеърият мактабини ярата олган, руҳий ва фалсафий сезимлар англаганда ҳайрат осмонида қоладиган шеърлари билан ҳали неча-неча авлодлар қалбида яшайдиган бетакрор шоир Абдували ҚУТБИДДИН таваллуд топган кун! #Руҳфарёди 💎 ДУР Сен яна алдадинг, Иккиланмасдан, Завқ туйдинг шекилли, туйғуларимдан. Мен эса хўрлигим эшиб бирма-бир, Ҳукм ўқияпман қайғуларимга... Чиғаноқ ичида қамалган дурдай Севгим товланади кулбачасида. У шундай гўзалки, сабуҳий нурдай, У шундай дилбарки, соф ва расида. Кўрки афтодадир, хилвати маъно, Жуда ҳам бокира, у обод ҳадсиз. Не ҳамду…
Открыть пост в MAX - 1.1K просмотров, 19 реакций, 19 июн. 2026 г.
«Қақнус парвози» чоғида «СЎЗ»га «Тутқун» бўлган сокин ва исёнкор шоирамиз Феруза Хайруллаевани туғилган куни билан табриклаймиз! «Ферузанинг илҳом ва дард билан ёзилган ҳар бир шеърининг ўз оҳанги бор. Шеърлар оқиб келгандай. Ёш шоиранинг бедор руҳиятида ёруғликдан қувончни, зулматдан хавотирни, бетаъма муҳаббат ва эзгуликка фидоликни туясиз. У инсоният дардларини қайтиб тушмайдиган қилиб осмонга юлдуздай сочиб юборишни, бахтни эса заминга экиндай экишни орзу қилади. Ўзига хос нигоҳ, ўзига хос ташбеҳ ва образлари билан ўз тенгдошлари ичида эътирофга сазовор бўлаётган ёш шоирани шеърият…
Открыть пост в MAX
Качество и доверие
Эвристические сигналы качества по публичным метрикам (охват, реакции, динамика подписчиков). Это не доказанный фрод и не приговор — лишь поводы присмотреться к каналу.
Публикации
Дополнительно
Из 23 пойманных постов в диапазоне ID сообщений отсутствует 3. Пропуски — это удалённые посты ИЛИ медиа-альбомы и служебные сообщения (один альбом = несколько ID). Точную причину по одним ID определить нельзя.