@beshdaqiqaofficial
Isomiddin Po‘latovdan "5 daqiqa" mualliflik loyihasi. 👉 @Isomiddinpulatov
О канале 5 daqiqa
Isomiddin Po‘latovdan "5 daqiqa" mualliflik loyihasi. 👉 @Isomiddinpulatov
AI-обзор
Обновлено 19.07.2026Канал "5 daqiqa" публикует короткие текстовые материалы на узбекском языке. В основном канал посвящён обсуждению различных аспектов жизни, литературы и искусства, а также философским размышлениям.
Описание сформировано MaxBook AI на основе последних публикаций канала.
Основные метрики
Рост подписчиков
Вовлечённость
Здоровье аудитории
Часовая активность
МСККогда канал публикует — распределение постов по часам суток.
Последние публикации канала «5 daqiqa»
- 2.4K просмотров, 29 реакций, 18 июл. 2026 г.
Харитада йўқ, аммо дунёдаги энг идеал мамлакат ҳақида эшитганмисиз? | 5 дақиқа Агар сизга бир мамлакатни бошқариш вазифасини беришса, ишни нимадан бошлардингиз? Йўлларни тузатишданми? Маошларни оширишданми? Ёки коррупцияни йўқотишданми? Қизиғи, беш юз йил аввал яшаган бир одам ҳам худди шу ҳақида бош қотирган. Ўша одамнинг исми Томас Мор эди. Унинг “Утопия” деган китоби бор. “Утопия” - бир вақтнинг ўзида “энг яхши жой”, шу билан бирга “ҳеч қаерда йўқ жой” деган маънони англатади. Яъни бу жойни харитадан излаб ўтирманг. Томас Мор – «Утопия» 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 3.5K просмотров, 41 реакций, 05 июл. 2026 г.
Ўзганинг ҳаётини яшаган одамлар: мансабнинг баҳоси қанча? | 5 дақиқа Мурод Муҳаммад Дўст – "Лолазор" 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 9.0K просмотров, 39 реакций, 28 июн. 2026 г.
Инсониятни вабо эмас, бефарқлик мағлуб қилади | 5 дақиқа Албер Камю – “Вабо” 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 5.7K просмотров, 39 реакций, 13 июн. 2026 г.
Сотилган орзулар ёхуд катта бўлиш касаллиги | 5 дақиқа Инсон улғайгани сари кўп нарсани ўрганади: қандай пул топишни, қандай обрў орттиришни, қандай ўзини оқлашни, қандай қилиб керакли одамларга ёқишни. Аммо баъзан шу ўрганилган нарсалар эвазига энг муҳим қобилиятини – ҳайратланиш, меҳр бериш ва масъулият ҳиссини йўқотади. Антуан де Сент-Экзюпери – “Кичкина шаҳзода” 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 3.7K просмотров, 37 реакций, 06 июн. 2026 г.
Бир инсон қандай қилиб бутун жамиятни ўзгартирди? | 5 дақиқа Қандай қилиб қуллик, зулм ва жоҳиллик ҳукм сурган замонда адолат, илм ва инсонийлик ғояларини илгари суриш мумкин? Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» асари ана шу саволларга жавоб беради. Муаллиф Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ҳикоя қилар экан, ўқувчига фақат тарихни эмас, инсоннинг ўзини ҳам англаш йўлини кўрсатади. 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 8.5K просмотров, 37 реакций, 30 мая 2026 г.
Тирик қолиш ҳам жазо бўлганди – “йўқотилган авлод” | 5 дақиқа Урушдан қайтган одамлар одатда икки хил бўлади: бири тирик қолганига шукр қилиб яшайди, иккинчиси эса тирик қолгани учун ўзини кечиролмайди. Чунки баъзи урушлар фронтда тугамайди. Улар одамнинг руҳиятига кўчиб ўтади. Бугун дунё яна урушлар, вайрон бўлган шаҳарлар, бир кечада қариб қолаёган болалар ҳақида гапираётган пайтда, Эрих Мария Ремаркнинг “Уч оғайни” романи ҳақида гаплашишни лозим топдик. 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 5.6K просмотров, 28 реакций, 23 мая 2026 г.
Эгасини ташлаб кетган бурун қиссаси | 5 дақиқа У эрталаб уйғонганида бурни йўқолиб қолибди. Бир муддат ўтиб ўша бурун шаҳар марказида керилиб, амалдорлардек юрибди. Бу - оддий ҳазил эмас. Николай Гоголнинг “Бурун” қиссаси орқали жамиятдаги энг кулгили ва энг оғриқли ҳақиқатлар очиб берилади. 5 дақиқа'нинг навбатдаги сонида шу ҳақида гаплашамиз. 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 7.1K просмотров, 34 реакций, 16 мая 2026 г.
Ҳақиқат эмас, гап ким томонидан айтилаётгани муҳим / 5 дақиқа Нега одамлар кўпинча кучлилар олдида бошқача, оддий инсонлар олдида бутунлай бошқа қиёфага киради? Нега ҳақиқат эмас, манфаат муҳим бўлиб қолади? Чехов шу саволларга кулгили, аммо ўта аччиқ ҳикоя орқали жавоб беради. Бу ҳикояда битта ит атрофида бошланган можаро аслида бутун бир жамиятнинг қиёфасини очиб ташлайди. Антон Чехов - “Буқаламун” 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 6.7K просмотров, 41 реакций, 09 мая 2026 г.
Йўқотилган аср – миллатнинг энг қоронғи ва узун кечаси / 5 дақиқа Қодирий қатл этилганига қарийб тўқсон йил бўлди. У “Ўткан кунлар” романининг давомини орадан юз йил ўтиб ёзди, десам ишонасизми? Адабиётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Фараз қилинг, Қодирийнинг қўлёзмаси - “Ялдо кечаси” топиб олинди ва уни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов оққа кўчирди. Бу тарихий роман миллатнинг жуда узоқ чўзилган қоронғи кечалари, Туркистоннинг ҳақиқий қайғуси ҳақида ҳикоя қилади. 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 6.1K просмотров, 41 реакций, 26 апр. 2026 г.
Ёқиб юборилган китоб – режиссёрлар бу асарни саҳналаштиришдан қўрққан / 5 дақиқа Биринчи марта Воланднинг ёнидаги Бегемот лақабли гапирадиган мушук ҳақида ўқиганимда ростдан ҳам қўрққанман. Чунки ўша сухтаси совуқ қаерда пайдо бўлса, тартиб бузилар, одамлар фош бўлар ва қандайдир фалокат бошланарди. Умуман, асар руҳи жуда оғир бўлиб, кўпчилик бу романни “лаънатланган” деб талқин қилишади. Айтишларича, баъзи актёрлар бу асар асосидаги саҳна асарларида чиқишдан қўрққан. Михаил Булгаков – “Уста ва Маргарита” 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 6.4K просмотров, 45 реакций, 18 апр. 2026 г.
Дунёни ўзгартиришга бўлган сўнгги уриниш - хаёлпараст рицарнинг мағлубияти Ҳақиқий телбалик - дунёни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиб, уни ўзгартиришга уринмасликдир, дейди Сервантес. Аммо ҳаётда борини борича қабул қилишни билмаганлар телба ҳисобланади. Бугун биз 5 дақиқа’да “Дон Кихот” романи орқали кулранг ҳақиқатнинг рангли орзулар устидан қозонган ғалабаси ҳақида гаплашамиз. Ушбу асар бугунгача ёзилган романларнинг энг машҳури бўлиб, дунёда энг кўп таржима қилинган, ўқилган китоблардан биридир. 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 3.5K просмотров, 52 реакций, 11 апр. 2026 г.
Катта Оға кузатиб турадиган, фикрлаш жиноят саналган давлат / 5 дақиқа Ўша бинонинг пештоқига учта шиор битиб қўйилганди: Уруш – тинчликдир. Эрк – қулликдир. Билимсизлик – кучдир. Ва бу шиорни ҳаётга татбиқ қилиш учун ноёб вазирликлар ўйлаб топилганди. Масалан, Ҳақиқат вазирлиги ахборотни, таълимни, санъатни назорат қиларди – тарихни бошқатдан ёзарди. Ёки уруш қилишни яхши кўрадиган Тинчлик вазирлиги, севишга рухсат бермайдиган Муҳаббат вазирлиги бор эди. Юқорида келтирилган фикрлар Жорж Оруэллнинг “1984” романидан олинди. 5 дақиқа'нинг навбатдаги сонида ушбу асар ҳақида гаплашамиз. 👉 …
Открыть пост в MAX - 5.4K просмотров, 38 реакций, 04 апр. 2026 г.
“Маймун етаклаган одам” - баландпарвоз ғояларга алданган авлод қиссаси / 5 дақиқа Қоронғи ўрмондан бир йигит маймунни етаклаб чиқяпти. Йигит ўзига ишонган, нигоҳи келажакка қаратилган. У ниманидир бошқараётгандек. У ҳаётни ўз қўлида ушлаб тургандай. Йиллар ўтади. Бу сафар маймун ўрмонга мункайган чолни етаклаб борарди. Энди инсоннинг қадамлари ишончсиз, кўзларда саволлар қотиб қолган, жавоблар эса йўқ... 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 3.4K просмотров, 47 реакций, 28 мар. 2026 г.
Одамзодни “мукаммаллаштириш” орзуси қандай якунланди? | 5 дақиқа Агар инсонга қўйиб берилса, у самоларда учишни, денгизларда сузишни, яна кўп-кўп нарсаларни хоҳлайди. Бу истаклар илм тилига таржима қилинганда, инсонни номукаммал яратиққа айлантириб қўяди. Ваҳоланки, инсоннинг яралиши Яратгувчининг қўлида ва У шундай бўлишини хоҳлаган. Бироқ илмий кашфиёт эгалари ҳамиша одамзодни ўзгартириш, кучлироқ қилиш истагида бўлишган. Александр Беляевнинг “Амфибия одам” романи айнан шу мавзу атрофида баҳс юритади. 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX - 5.0K просмотров, 35 реакций, 14 мар. 2026 г.
Орзуларингиз учун умрингизни тўлармидингиз? / 5 дақиқа Дунёда ҳар бир истакнинг баҳоси, бадали бўлиши ҳақида эшитганмисиз? Айтайлик, хоҳишларингиз эвазига умрингиз қисқариб бориши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Оноре де Балзакнинг “Сағри тери тилсими” романи мана шундай саволларга жавоб беради. 👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
Открыть пост в MAX
Качество и доверие
Эвристические сигналы качества по публичным метрикам (охват, реакции, динамика подписчиков). Это не доказанный фрод и не приговор — лишь поводы присмотреться к каналу.
Цитирование
Сколько раз канал упомянут и репостнут в постах других каналов.
Публикации
Дополнительно
Из 21 пойманных постов в диапазоне ID сообщений отсутствует 1. Пропуски — это удалённые посты ИЛИ медиа-альбомы и служебные сообщения (один альбом = несколько ID). Точную причину по одним ID определить нельзя.