@diqqat24_7
24 соат давомида диққатга сазовор янгиликлар
О канале diqqat24
24 соат давомида диққатга сазовор янгиликлар
Основные метрики
Вовлечённость
Здоровье аудитории
Часовая активность
МСККогда канал публикует — распределение постов по часам суток.
Последние публикации канала «diqqat24»
- 43 просмотров, 21 июл. 2026 г.
Президент Саида Мирзиёевага дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилишни топширди Сўнгги йилларда олий даражадаги 52 та ташриф доирасида 213 миллиард долларлик 1 минг 617 та инвестициялойиҳаси бўйича келишувларга эришилган. Лекин бу лойиҳалар ижросини назорат қилишда сусткашликлар кузатилаётгани қайд этилди. Эндиликда “йўл хариталари” Ҳисоб палатаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилиши белгиланди. Бош вазирга ҳар ҳафта тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар ва элчилар билан бирга “ йўл хариталари”ни давлатлар кесимида, “лойиҳабай” муҳокама қилиш топширилди. Давлат раҳбари хориждаги…
Открыть пост в MAX - 51 просмотров, 21 июл. 2026 г.
🥩 Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил охиригача узайтирилади Президентнинг айтишича, қишлоқ хўжалиги рўйхатга олиш натижалари чорвачиликдаги ҳақиқий ҳолатни очиб берган. Натижада аввалги маълумотларга нисбатан қорамоллар сони 2,1 млн бошга, қўй ва эчкилар эса 1,5 млн бошга кам экани аниқланган. Шу сабабли гўштни самолётда олиб келиш бўйича амалдаги имтиёз йил охиригача узайтирилади. Бундан ташқари, чорвачилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча $50 млн ажратилади.
Открыть пост в MAX - 54 просмотров, 21 июл. 2026 г.
“Режасини бажармаган ҳеч бир вазир ва ҳокимнинг хотиржам ишлашга ҳаққи йўқ” Шавкат Мирзиёев йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича ўтказилаётган йиғилишда вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари фаолиятини танқид қилди: “Ҳар бир вазир ва ҳокимнинг иши одамлар турмушида сезилмаса, тадбиркорларнинг оғирини енгил қилмаса, бундай натижа фақат қоғоздаги рақам бўлиб қолади. Ойлик, чораклик ва йиллик режасини бажармаган бирорта вазир, ҳоким ёки тармоқ раҳбари бундай шароитда хотиржам ишлашга ҳақли эмас”.
Открыть пост в MAX - 52 просмотров, 21 июл. 2026 г.
Президент раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирга 17 нафар ҳоким — Янгиобод, Музрабод, Қизириқ, Олтиариқ, Касби, Денов, Тошкент, Пахтаобод, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон, Бектемир туманлари ҳамда Жиззах, Навоий, Ғозғон шаҳарлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини бугуннинг ўзида кўриб чиқишни топширди. Унда олти ой якуни бўйича саноат ва экспорт кўрсаткичлари ҳам танқидий таҳлил қилинди. Биринчи чорак якунида саноат режасига чиқмаган 13…
Открыть пост в MAX - 102 просмотров, 21 июл. 2026 г.
🚆 Тошкент — Хива йўналишида иккинчи тезюрар электропоезд 22 июлдан мунтазам қатновларни бошлайди Поезд жўнаш вақти: Тошкент → Хива, 07:00да. (душ, чор, жум) Хива → Тошкент, 07:15да. (сеш, пай, шан) Сафар давомийлиги: 7 соат 36 дақиқа. Эслатиб ўтамиз, Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида тезюрар электропоезднинг биринчи таркиб 2026 йил 5 майдан қатнай бошлаган эди. Барча яқин (хоразмлик курсдошлар, дўстлар, танишлар,қариндош) ларга юборинглар! @diqqat24_7га обуна бўлинг!
Открыть пост в MAX - 195 просмотров, 1 реакций, 21 июл. 2026 г.
• Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг; • Камроқ қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг; • Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг; — Расулуллоҳ ﷺ: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гапирсин ёки жим турсин», деганлар. • Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг; • Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг; • Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг; — «Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ шукр қилинг.» • Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг. — «Одамлардан камроқ қўрқинг, Аллоҳни кўпроқ севинг.» Бугунги кун қайтиб келмайди, бугунги кун билан яшанг, эртани ўйлаб бугундан қуруқ қолманг. «Бугунги кун Аллоҳнинг сизга берган…
Открыть пост в MAX - 59 просмотров, 21 июл. 2026 г.
Ипотека кредитлари рекламасида қарзнинг тўлиқ қиймати қандай кўрсатилади? Масалан, тижорат банкларидан мижоз 480 млн сўм ипотека кредитини 20 йилга йиллик 17% ставкада расмийлаштирилса, бу қанчага тушади? Бундай ҳолатда: • банкка жами 1 млрд 690 млн сўмга яқин маблағ қайтарилади; • шундан 1 млрд 210 млн сўмга яқини фоиз тўловларини ташкил этади. Агар 480 млн сўмлик ипотека учун жами 1,69 млрд сўм тўланишини рекламада кўрсангиз, бунга муносабатингиз қандай бўларди?
Открыть пост в MAX - 60 просмотров, 21 июл. 2026 г.
1,5 мингга яқин киши ўзлари билмаган ҳолда ишга жойлаштирилгани аниқланди 2026 йилнинг биринчи ярмида Давлат меҳнат инспекциясига 1495 та мурожаат келиб тушган. Текширувлар натижасида 143 та корхона ва ташкилот раҳбарлари маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тортилди, 56 та корхонага эса қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, Ягона миллий меҳнат тизимига киритилган сохта меҳнат маълумотлари ўчирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланмоқда.
Открыть пост в MAX - 115 просмотров, 2 реакций, 21 июл. 2026 г.
Ўзбекистонда ўртача пенсия 2029 йилга бориб 2,1 млн сўм бўлиши кутилмоқда Яна п енсияга чиқиш учун талаб қилинадиган минимал иш стажи оширилиши мумкин . Ўзбекистонда ўртача пенсия миқдори 2027 йилда 1,8 млн сўмга, 2029 йилга бориб эса 2,1 млн сўмга етиши прогноз қилинмоқда. Бу Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияда назарда тутилган. Унда келтирилган ҳисоб-китобларга кўра, пенсия харажатлари 2026 йилдаги 86,1 трлн сўмдан 2027 йилда 95,7 трлн сўмга, 2029 йилга келиб 119,4 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Пенсия олувчилар сони ҳам…
Открыть пост в MAX - 59 просмотров, 21 июл. 2026 г.
❗️ Саудия 1 йиллик Умра визасини жорий қилди Ўзбекистон фуқаролари ҳам фойдаланиши мумкин бўлган янги кўп марталик Умра визаси ишга туширилди. 📅 Виза 365 кун амал қилади ва унинг эгаси Саудия Арабистонига бир неча марта кириши мумкин. Бир йил давомида мамлакатда жами 90 кунгача қолишга рухсат этилади . Зиёратчилар ҳар бир ташриф олдидан «Nusuk» платформаси орқали Умра рухсатномасини расмийлаштириши керак.
Открыть пост в MAX - 56 просмотров, 21 июл. 2026 г.
Бугун ҳаво ҳарорати : Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +30...+35°, жанубда баъзи жойларда +42...+43° гача бўлади.
Открыть пост в MAX - 64 просмотров, 2 реакций, 20 июл. 2026 г.
«Ректорлар мактаби» тингловчилари Harvard университетида малака оширадилар «Янги Ўзбекистон» университетининг «Ректорлар мактаби» дастури доирасида Harvard Graduate School of Education билан келишувга эришилди. Олий таълим тизими учун бошқарувчи раҳбар кадрларни тайёрлашга мўлжалланган ушбу лойиҳада юқори натижа кўрсатган тингловчилар Harvard университетида малака оширадилар. Ўқув давомида олий таълим муассасаларини стратегик бошқариш, академик лидерлик, таълим сифати, илмий тадқиқотларни бошқариш ҳамда инновацияларни тижоратлаштириш бўйича тажрибалар ўрганилади. «Ректорлар мактаби»га…
Открыть пост в MAX - 129 просмотров, 20 июл. 2026 г.
Бўлди футбол- путфол тамом!
Открыть пост в MAX - 74 просмотров, 2 реакций, 20 июл. 2026 г.
🏆 ЖЧ-2026 якунларига кўра ФИФА томонидан турнирнинг энг яхшилари аниқланди. 🥇 Чемпион — Испания миллий жамоаси 🥈 2-ўрин — Аргентина 🥉 3-ўрин — Англия 4-ўрин — Франция Индивидуал совринлар: ⚽️ «Олтин тўп» — Родри (Испания) 🥈 «Кумуш тўп» — Лионель Месси (Аргентина) 🥉 «Бронза тўп» — Килиан Мбаппе (Франция) 👞 «Олтин бутса» — Килиан Мбаппе (10 гол, 4 ассист) 🥈 «Кумуш бутса» — Лионель Месси (8 гол, 4 ассист) 🥉 «Бронза бутса» — Жуд Беллингем (7 гол, 1 ассист) 🧤 «Олтин қўлқоп» — Унаи Симон (Испания) 🌟 Энг яхши ёш футболчи — Пау Кубарси (Испания) 🤝 Fair Play мукофоти — Нидерландия терма…
Открыть пост в MAX - 72 просмотров, 2 реакций, 20 июл. 2026 г.
Ламин Ямалнинг тарихий ютуқлари бошланди: 17 ёшида Европа чемпиони : 2024 йилги Европа чемпионатида (Евро-2024) Испания терма жамоаси билан бош совринни қўлга киритди ва турнирнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. 19 ёшида Жаҳон чемпиони : 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси таркибида финалда Аргентинани мағлуб этиб, жаҳон тожини ҳам қўлга киритди. Барселона афсонаси : Клуб миқёсида ҳам "Барселона" жамоасининг ажралмас ва энг хавфли етакчисига айланиб улгурди.
Открыть пост в MAX
Качество и доверие
Эвристические сигналы качества по публичным метрикам (охват, реакции, динамика подписчиков). Это не доказанный фрод и не приговор — лишь поводы присмотреться к каналу.
Реклама и монетизация
Средние показатели последних публикаций. Тип определён по тексту поста — оценочно.
Публикации
Дополнительно
Из 36 пойманных постов в диапазоне ID сообщений отсутствует 14. Пропуски — это удалённые посты ИЛИ медиа-альбомы и служебные сообщения (один альбом = несколько ID). Точную причину по одним ID определить нельзя.