О канале КАДРОВИКЛАР
Владелец пока не добавил описание.
AI-обзор
Обновлено 18.07.2026Канал "КАДРОВИКЛАР" публикует информацию о трудовых отношениях в Узбекистане. Содержание канала посвящено актуальным вопросам трудового права, разъяснению норм трудового кодекса и рассмотрению практических ситуаций. Информация может быть полезна работодателям и работникам.
Описание сформировано MaxBook AI на основе последних публикаций канала.
Основные метрики
Вовлечённость
Здоровье аудитории
Часовая активность
МСККогда канал публикует — распределение постов по часам суток.
Последние публикации канала «КАДРОВИКЛАР»
- 607 просмотров, 15 июл. 2026 г.
Ҳомиладор ходимни Меҳнат кодексининг 137-моддаси 4-қисми асосида ишдан бўшатиш мумкинми? Видеода вақт чеклангани сабабли барча ҳуқуқий асосларни келтиришнинг имкони бўлмади. Аввало, битта муҳим масалани аниқ ажратиб олиш лозим. Меҳнат кодексининг 155-моддаси меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини алоҳида белгилаган. 137-модданинг 4-қисми — меҳнат шартномасини бекор қилишнинг мустақил ҳуқуқий асоси ҳисобланади. У 161-моддада назарда тутилган иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларига кирмайди. Шундан келиб чиқиб, 163-моддада назарда тутилган чекловлар…
Открыть пост в MAX - 759 просмотров, 3 реакций, 15 июл. 2026 г.
#savolimbor Assalomu aleykum Ustoz. Yuridik markazdagi shogirdlaringizdaman. Ustoz bitta savolim bor edi. Ayollarga beriladigan 126 kunlik homiladorlik va tug'ish ta'tilining ikkinchi qismidan foydalanish majburiymi? Masalan chaqaloq o'lib qolsa ... https://t.me/mehnathuquqi javobi : Savolda bir holatga aniqlik kiritish zarur. Ya'ni chaqaloq homiladorlikning 30-haftasidan ilgarimi yoki homiladorlikning 30-haftasidan keyin vafot etganmi ❓ 📍 O‘zbekiston Respublikasi sog‘liqni saqlash vazirining 2015-yil 20-martdagi 25-son buyrug‘iga (O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2015-yil…
Открыть пост в MAX - 1.1K просмотров, 2 реакций, 15 июл. 2026 г.
🎓 Ikki joyda ishlaysizmi? O‘quv ta’tili qayerdan beriladi? Agar siz sirtqi ta’limda tahsil olayotgan bo‘lsangiz va bir vaqtning o‘zida ikki joyda ishlasangiz, o‘quv ta’tili kafolati faqat asosiy ish joyingizdan beriladi. 📌 Bu talab Mehnat kodeksining 440-moddasi birinchi qismida belgilangan. ⚖️ Mehnat huquqingizni biling!
Открыть пост в MAX - 1.6K просмотров, 20 реакций, 14 июл. 2026 г.
Ходим меҳнат таътилида касал бўлса, иш берувчи нима қилиши керак? Мактаб кадрлар хизмати ходимларидан энг кўп келаётган саволлардан бири шу. Мисол: Ходимга 2026 йил 6 июлдан 5 августга қадар 31 календарь кунлик ҳар йилги меҳнат таътили берилган. Бироқ у 10–14 июль кунлари касал бўлиб, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Бу ҳолатда айрим кадрлар хизмати ходимлари: «Ходим таътилни кўчириш ҳақида ариза ёзмаса, таътил ўзгармайди», деган фикрни билдирмоқда. Бу тўғри эмас. Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра, агар ҳар йилги меҳнат таътили даврида ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсиз…
Открыть пост в MAX - 1.6K просмотров, 8 реакций, 14 июл. 2026 г.
Ходим меҳнат таътилида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этса, кадрлар хизмати қандай йўл тутади? Мактаб кадрлар хизмати ходимларидан ушбу масала юзасидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра, агар ҳар йилги меҳнат таътили даврида ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланса, ходим ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга. Шунинг учун бундай ҳолатда кадрлар хизмати қуйидаги тартибда иш тутиши лозим: — аввало, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида ҳомиладорлик ва туғиш таътили бериш…
Открыть пост в MAX - 1.1K просмотров, 2 реакций, 14 июл. 2026 г.
Иш ҳақи кечиктирилганда тўланадиган компенсация миқдори камайтирилиши таклиф этилмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасига мувофиқ, Меҳнат кодексининг 333-моддасига ўзгартиш киритилиб, иш ҳақи ва ходимга тегишли бошқа тўловлар кечиктирилган тақдирда тўланадиган пулли компенсация миқдорини қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Амалдаги тартибга кўра, иш берувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банк асосий ставкасининг 10 фоизи миқдорида пулли компенсация тўлайди. Қонун…
Открыть пост в MAX - 1.1K просмотров, 3 реакций, 14 июл. 2026 г.
🎓 Педагоглар диққатига! Айрим таълим муассасаларида пенсияга чиққан педагогларнинг малака тоифаси муддати тугагани баҳона қилиниб, тоифа учун тўланадиган устамалар тўхтатилмоқда. ❗️ Бироқ бу ҳар доим ҳам қонуний эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 130-сон қарорига кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига ёшга доир пенсияга чиқишига 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) тўғридан-тўғри берилади. Шунинг учун пенсияга чиққанликнинг ўзи тоифа учун устама тўловини тўхтатишга асос бўлмайди. Ҳар бир ҳолат қарор талаблари асосида алоҳида баҳоланиши…
Открыть пост в MAX - 1.0K просмотров, 4 реакций, 14 июл. 2026 г.
Бюджет пулини «ювиш»нинг янги тренди: «Суд орқали ишга тикланиш» схемаси қандай ишлайди? Қадимда инсониятга фойда келтириш учун ихтиро қилинган нарсалар вақт ўтиб оммавий қирғин қуролига айланганидек, бизнинг меҳнат қонунчилигимиздаги инсофли ходимларни ҳимоя қилувчи нормалар ҳам айрим «уддабурон» раҳбарлар қўлида пул қилиш воситасига айланиб улгурди. Бугун тизимдаги энг оғриқли ва жирканч «схема»лардан бири — раҳбар ва ходимнинг тил бириктириб, давлат (ташкилот) пулини қонуний йўл билан ейиши ҳақида гаплашамиз. 🛠 Схема қандай ишлайди? (3 босқич) Атайлаб хато қилиш: Раҳбар ходимни ишдан…
Открыть пост в MAX - 1.2K просмотров, 4 реакций, 14 июл. 2026 г.
Иш ҳақи кечикканда иш берувчи компенсация тўлайдими? Ҳа, амалдаги қонунчиликда ҳам бундай мажбурият бор. Қонунчилик палатаси депутатлари иш ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда компенсация тўлаш тартибини аниқлаштирувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. ❗️ Бироқ бу ҳали қонун эмас. Лойиҳа Сенат томонидан маъқулланиши ва Президент томонидан имзоланиши лозим. Эътиборли жиҳати шундаки, иш ҳақи кечикканда компенсация тўлаш мажбурияти ҳозир ҳам мавжуд . Бу амалдаги Меҳнат кодексининг 333-моддаси да белгиланган. Янги лойиҳа мазкур нормани бекор қилиш ёки янгидан жорий этишни эмас, балки…
Открыть пост в MAX - 2.0K просмотров, 8 реакций, 14 июл. 2026 г.
❗️ "Аввал ишлаб туринг, кейин шартнома қиламиз", дейишса, бу қонунийми? Йўқ. Агар сиз иш берувчининг рухсати билан иш бошлаган бўлсангиз, меҳнат муносабатлари иш бошланган кундан эътиборан юзага келган деб ҳисобланади. Иш берувчи эса 3 кун ичида меҳнат шартномасини расмийлаштириши ва ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариши шарт. Меҳнат шартномасини ўз вақтида расмийлаштирмаслик қонунбузарлик ҳисобланади ва иш берувчи учун маъмурий жавобгарлик ҳамда жаримага сабаб бўлиши мумкин. 📖 Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, 128-модда, 3-қисм.
Открыть пост в MAX - 1.3K просмотров, 41 реакций, 13 июл. 2026 г.
— Сиз шуҳратга ўчмисиз? Доим одамлар эътиборида бўлишни хоҳлайсизми? Бу саволни менга тез-тез беришади. Жавобим эса доим бир хил: Йўқ. Бугун Instagram'да 3 мингга яқин, Telegram'да қарийб 5 минг, Facebook'да эса 1 мингдан ортиқ кузатувчим бор. Лекин ҳеч қачон машҳур бўлиш учун контент қилмаганман, ўзимни кўз-кўз қилишга ҳам уринмаганман. Мени бу йўлга бошлаган нарса бошқача. Ота-онам доим: «Ўғлимиз ҳалол яшасин, элга наф келтирадиган инсон бўлсин», деб дуо қилишган. Мен ҳар бир видеомни, ҳар бир ҳуқуқий тушунтиришимни шу ниятга муносиб бўлиш учун тайёрлайман. Агар бир инсон ёзганларим туфайли…
Открыть пост в MAX - 1.8K просмотров, 10 реакций, 13 июл. 2026 г.
Таътилдан чақириб олинсангиз, ҳам таътил пули, ҳам тўлиқ иш ҳақи тўланадими? Кўпчилик шундай деб ўйлайди: "Таътил пулимни олдим. Энди ишга чақириб олишса, ишлаган кунларим учун ҳам тўлиқ иш ҳақи оламан." Аслида эса бундай эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 10-банди га кўра, агар ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа вақтга кўчирилса, фойдаланилмаган кунлар учун аввал тўланган таътил пули иш ҳақи ҳисобига ўтказилади . Оддий мисол Ходимга 27 календарь кун меҳнат таътили берилди ва унга 5 миллион сўм таътил…
Открыть пост в MAX - 1.4K просмотров, 6 реакций, 13 июл. 2026 г.
Барча ходимларни ҳам ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкин эмаслигини биласизми? Кўпчилик иш берувчилар: «Ходим рози бўлса, таътилдан чақириб олса бўлади», деб ҳисоблайди. Лекин бу барча ходимларга нисбатан қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 429-моддасига кўра, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. Бу тақиқ ҳатто ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам амал қилади. Қонуннинг махсус нормаси умумий нормага нисбатан устувор ҳисобланади. Видеода айнан шу амалиётда кўп учрайдиган ҳуқуқий хато ҳақида…
Открыть пост в MAX
Качество и доверие
Эвристические сигналы качества по публичным метрикам (охват, реакции, динамика подписчиков). Это не доказанный фрод и не приговор — лишь поводы присмотреться к каналу.
Реклама и монетизация
Средние показатели последних публикаций. Тип определён по тексту поста — оценочно.